avatar
Куч
20.54
Рейтинг
+20.28

Jomurodov Dustmurod Mamasoliyevich

Мақолалар

Меъёрий категорияларнинг ижтимоий – фалсафий моҳияти

JizDPI
Илм-фан

Меъёр фалсафий категория ҳисобланади. Меъёр – объектнинг сифат ва миқдорий жиҳатлари ўзаро боғлиқлигини англатадиган мазмун ва шакл, имконият ва воқелик ўртасидаги зарурий уйғунлик таъминлашини ифодалайдиган фалсафий тушунча. Инсоният тараққиёти тарихида меъёр категорияси ҳақида турли қарашлар билдирган.


 


Қадимги эзгулик ва ёвузлик, тун ва кун, яхшилик ва ёмонлик каби қарама – қаршиликлар мувозанатини меъёр билан ўлчаганлар. Ҳар бир нарса ва ходиса муайян миқдор ва сифат бирлигидан иборат меъёрга ҳам эга бўлади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг миқдори ва сифат бирлигини қамраб олувчи чегарадир.


 



Абдулла Авлонийнинг илм-маърифат ва таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари

JizDPI
Илм-фан

Муқаддас заминимизда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган, биз фаҳр ва ғурур билан эсга оладиган буюк мутафаккир ва алломаларимиз кўп.Ана шундай алломаларимиз ҳаёти, улар томонидан яратилган илмий мерослар билан ёш авлодни таништириб бориш асносида уларнинг маънан етук бўлиб шакилланишларига эришиш бугунги куннинг муҳим масалаларидандир.

Президент И.А.Каримов бу борада тўхталиб: “Ёшлар халқ маънавиятининг муносиб эгаларидир. Шунинг учун ҳар бир ўғил-қизимиз дастлабки қадамларидан бошлаб маданий бойликларимиздан баҳраманд бўлиши керак” — дея такидлаган эди.



Sharq falsafasida insoniy komillik muammosining qo’yilishi

JizDPI
Илм-фан

Butun ma’naviyat tarixi shuni ko’rsatadiki, sivilizasiya degani – bu insonning o’z-o’zini anglashi, o’zini kamol toptirish uchun olib borgan kurashining xosilasidir. Barcha dinlar, ta’limotlar, tafakkur daholari inson qobiliyati, ruhiyati va axloqini o’rganish, insonni tarbiyalab, to’g’ri yo’lga boshlash, noqisliklar va illatlardan xalos etish bilan shug’ullanib kelganlar.


Sharqning ulug’ allomalari, faylasuflari, shoirlari inson kamoloti haqida asrlar davomida fikr bildirib muhim qarashlarni ilgari surganlar, kuylab kelganlar. Zardo’sht, Konfusiy, Krishna, al-Buxoriy, al-G’azzoliy, Abu Nosr Forobiy, Ibn Sino, Beruniy, Aziziddin Nasafiy, Rudakiy, Firdavsiy, Umar Hayyom, Sa’diy, Jomiy, Navjiy va boshqa mutafakkirlar insoniy komillik haqida asarlar yaratdilar.



Бўлажак меҳнат таълими ўқитувчисининг технологик тайёргарлик сифатини ошириш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини тезлаштириш шароитида меҳнат илмий техника тараққиёти ютуқларига асосланган ҳолда сезиларли даражада аҳамият касб этмоқдаки, бу ҳолат хусусан асосий мазмун график тасвир ва белгилар орқали узатиладиган технологик жараён билан боғлиқдир. Шу сабабдан тасодиф эмаски, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида “…ёшларга замонавий фан, техника ва технология талаблари асосида билим бериш…”[1] алоҳида қайд этилган. Бугунги кунда ёшларнинг технологик маданиятлилигининг муҳимлигини бутун жаҳон тан олиб турибди. Кейинги йилларда ЮНЕСКОнинг “2000+”(Барча учун илмий ва технологик саводхонлик бўйича Халқаро лойиҳа)ни ишлаб чиқиши фан ва техника ривожининг ҳозирги босқичида технологик тайёргарликнинг муҳимлигини такидлайди.



Аёл - миллат шаъни

JizDPI
Илм-фан

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда инсон қадр-қиммати олий қадрият сифатида эътироф этилди. Айниқса, бу ҳолат қабул қилаётган қонунларимизда тўлиқ ўз аксини топмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, бизлар қабул қилаётган ва амалга ошираётган жамики ислоҳотлар инсон манфаатлари йўлида, унинг ҳақ-ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида хизмат қилмоғи керак.